Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харита: дунёдаги энг баланд 20 та осмонўпар бино
Харитада дунёдаги энг баланд осмонўпар биноларнинг жойлашуви аниқ кўрсатилган. Рўйхатда келтирилган бино баландлиги шпилларни ўз ичига олади, аммо антенналар ҳисобланмайди.
Фото: Kun.uz
Дунёдаги энг баланд осмонўпар биноларнинг аксарияти Осиёда қурилган. Топ-20 дан фақат иккитаси АҚШда, биттаси эса Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган.
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бино Бурж Халифа Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган. 828 метр баландликдаги бино 2010 йилда очилган. Унинг 163 қаватида офислар, квартиралар, ресторанлар, меҳмонхоналар ва кузатув майдончалари жойлашган.
Иккинчи энг баланд бино Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган. Merdeka 118 минораси баландлиги - 679 метр. "Шанҳай минораси", номидан кўриниб турибдики, Шанҳайда жойлашган. Ушбу Хитой осмонўпар биноси 632 метрга етади.
Рейтингда кейинги ўринларда Абраж Ал-Байт минораси (Макка, Саудия Арабистони) ва "Пинъан халқаро молия маркази" (Шэнчжэн, Хитой) мос равишда 601 ва 599 метр баландлик билан ўрин олган.

Шунингдек, дунёдаги энг баланд бинолар ўнталигига Lotte World Tower (Сеул, Жанубий Корея), «Бутунжаҳон савдо маркази 1» (Ню-Йорк, АҚШ), CTF молиявий маркази (Гуанчжоу, Хитой), CTF молиявий маркази (Тянцзин, Хитой) ва CITIC минораси (Пекин, Хитой) киради.
Санкт-Петербургдаги Фин кўрфази қирғоғида қурилган «Лахта-центр» Европадаги энг баланд бино бўлиб, 462 метрни ташкил қилади. «Лахта-центр»нинг томоша майдончаси 2025 йил феврал ойида очилган, аммо унга фақат экскурсия билан ташриф буюриш мумкин.
Мавзуга оид
07:25
Дунёдаги 2,75 миллиард бино учун биринчи юқори аниқликдаги 3D-харита яратилди
07:33 / 28.11.2025
Канадада янги рекорд: Pinnacle SkyTower мамлакатдаги энг баланд бинога айланди
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025