Федерациялар томонидан четга спортчи бўлмаган фуқароларни олиб кетиб, уларни ўша ерга қолдириб келиш ҳолатлари қайд этилган
Адлия вазирлигида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда спорт соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумки, давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 4 сентябрида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда спортчиларни Олимпиада ўйинларидаги иштирокини кучайтириш, аҳолини, айниқса, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш соҳа учун кадрлар тайёрлаш қамровини кенгайтириш, интенсив малака ошириш платформасини йўлга қўйиш, мураббийларга талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Вазирликда ўтказилган учрашув давомида давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси ҳамда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айрим спортчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва улар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан чет мамлакатларга спортчи бўлмаган фуқароларни олиб кетиб, уларни ноқонуний равишда ўша давлатларга қолдириб келиш ҳолатлари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, спортчилар томонидан содир этилган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маърузалар қилинди.
Бундан ташқари, тадбир давомида спорт федерациялари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича таклифларни билдиришди, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:22 / 21.10.2024