15:45 / 25.09.2019
0
11555
Реклама

ICTEXPO−2019’нинг биринчи куни: Ucell’дан инновация ва технологиялар

2019 йил 25 сентябрь куни Ўзэкспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида «ICTWEEK Uzbekistan AКТ ҳафталиги» доирасида ўтказиладиган анъанавий ICTEXPO ахборот коммуникация технологиялари кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

16-марта ташкил қилинаётган ICTEXPO кўргазмаси мамлакатимиз ва хориждаги юқори технологиялар соҳаси бўйича энг ёрқин вакилларни бир жойга тўплади. Анъанага кўра, “Coscom” МЧЖ компанияси (Ucell савдо белгиси) кўргазманинг инновацион ечимларга эга энг фаол иштирокчилардан бири бўлди. Ucell компаниясининг ICTEXPO кўргазмасидаги иштироки иккита лойиҳа тақдимоти билан бошланди:

  • Ҳаракатланувчи уяли радиоалоқа тармоқларида юқори тезликдаги кенг полосали симсиз технологияларнинг бешинчи авлоди (5G)ни жорий этилишининг бошланиши;
  • Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги «Амир Темур хиёбони» ва «Мустақиллик майдони» бекатларида Ucell мобиль тармоғининг ишга туширилиши.

Президентимизнинг Ўзбекистонда 5G мобиль алоқа тармоғини жорий этиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш доирасида «Coscom» МЧЖ маълумот узатиш тезлиги бўйича инқилобий ҳисобланган мобиль алоқанинг бешинчи авлод технологиялари тармоғи – 5G’ни синовдан ўтказишни бошлади.

Ўзбекистонда илғор технологияларни жорий этишда етакчилардан бўлган Ucell компанияси сентябрь ойида 5G алоқасини синовдан ўтказиш учун рухсат олди.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг қарорига кўра, «Coscom» МЧЖ томонидан мамлакатимиз ҳудудида 5G технологиялари бўйича ҳаракатланувчи уяли алоқа тармоғини шакллантириш учун 3600-3700 МГц радиочастотадаги полоса ажратилди.

Биринчи босқичда – Тошкентда бир йил муддатга синов тариқасида фойдаланиш учун.

Иккинчи босқичда – синов натижаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида фойдаланиш учун.

5G технологиясидан тижорат мақсадларида фойдаланиш имкониятларини намойиш этиш мақсадида Huawei компанияси томонидан энг янги ускуналар тақдим этилди.

5G’ни биринчи синовдан ўтказиш жараёни Ucell’нинг Тошкентдаги бош офисида бўлиб ўтди. Реал шароитларда қайд этилган максимал тезлик 1376 Мбит/секундни ташкил этади.

Ucell стенди павильон бўйлаб танишув сафари давомида рамзий бошлаш тугмачаси босилиб, кўргазма меҳмонларига 5G видеолари билан танишиш ва унинг имкониятларини синаб кўриш имконияти тақдим этилди. Ucell стендида VR кўзойнаклари ҳам намойиш этилди. Меҳмонлар унинг ёрдамида 5G технологияларидан фойдаланган ҳолда виртуал реаллик билан танишдилар.

Юқорида таъкидлаганимиздек, кўргазманинг биринчи кунида Ucell’нинг яна бир муҳим ташаббусига старт берилди. Бу – пойтахт метросида 3G ва 4G технологияли мобиль алоқадан фойдаланиш имкониятига доир лойиҳадир. Ва ниҳоят, Тошкент шаҳрининг фахри бўлмиш ер ости транспорти мобиль алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, Ucell стендида турли мамлакатлардаги етакчи компаниялар спикерларининг ҳар хил мавзудаги чиқишлари билан танишиш имконияти ҳам тақдим этилди. Мутахассислар 5G технологияларини тижоратлаштириш, компьютер кўриш тизими, IT-стартапларнинг ўзига хос жиҳатлари ва ахборот технологиялари соҳасида карьера қилиш каби масалаларда атрофлича маълумот беришди.

«Компьютер кўриш тизими, 5G».

Александр Крайнов, Яндексда компьютер кўриш тизими ва машина-технологиялар бўлими бошлиғи.

«5G технологияси: тезкор тижоратлаштириш».

Константин Коловский, Huawei компаниясининг маркетинг ва симсиз ишланмаларни сотиш департаменти етакчи менеджери.

«5G’нинг пул ишлаш усуллари. Мумкин бўлган ишлаш доираси ва хусусиятлари».

Павел Родионов, «Nokia Solutions and Networks Kazakhstan» радиоузатиш тармоғида техник ечимлар бўйича менеджер.

«5G технологияси. Операторлар учун тўлиқ ечим».

Жамшид Арслонов, “Nokia Solutions and Networks Tashkent” МЧЖ радиоузатиш тармоғининг техник ечимлар бўйича менеджер.

«IT - карьерасини қуриш сирлари».

Умид Абдусатторов, серияли тадбиркор, NAPA Edu Hub академияси лойиҳа раҳбари.

«MyTaxi мисолида IP стартапларининг нозик қирраларини кўриб чиқиш».

Абдулло Хидоятов, MyTaxi.

Метродаги интернет Metrotelecom билан ҳамкорликда ишга туширилган.

Кўргазманинг биринчи кунида иштирок этганлар:

Шуҳрат Содиқов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири.

Олимжон Умаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари.

Владимир Кравченко, «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бош директори вазифасини бажарувчи.

«Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top