Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта халқаро аэропорт очилди
Пекинда Дасин халқаро аэропорти расман очилди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Дунёдаги энг катта аэропорт бўлган мазкур ҳаво кемалари маскани Пекин Дасин райони ва Ланфан шаҳри чегарасида жойлашган. Аэропорт 2021 йилга келиб йилига 45 млн, 2025 йилда эса 72 млн йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Тўртта учиш-қўниш йўлагига эга аэропорт қурилишига 450 млрд юань (63 млрд доллардан ортиқ) маблағ сарфланди ва беш йилга яқин давом этди. Терминал биноси Захи Хадид архитектура бюроси томонидан лойиҳалаштирилган.
Илгари Шоуду Пекиннинг асосий аэропорти ҳисобланарди.
Хабар қилинишича, Дасин аэропорти очилиши билан 1910 йилда қурилган Хитойдаги энг биринчи "Наньюань" аэропорти ёпилади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026