Ўзбекистон | 11:15 / 26.09.2019
1680
2 дақиқада ўқилади

АОКА Буюк Британия давлат органи билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Шу йилнинг 23 сентябрида Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси, Буюк Британия Бирлашган ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Вазирлар Маҳкамаси Котибияти ўртасида англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандум доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларининг малакасини оширишга йўналтирилган бир қатор маслаҳат ва семинарларни ўз ичига олади.

Хусусан, мамлакатда стратегик алоқаларни ривожлантиришда тажриба алмашиш ва қўллаб-қувватлаш, идоралараро алоқа ҳамда маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, асосий вазирлик, идора ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг салоҳиятини ошириш ва давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган семинар ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

Семинарлар АОКА анжуманлар залида Буюк Британия Бирлашган ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Вазирлар Маҳкамаси Котибияти мутахассислари билан биргаликда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси кўмагида ўтказилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид