«Барселона» Гризманн билан музокаралар олиб боргани учун 300 евролик жаримага тортилди
Испаниянинг “Барселона” клуби франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн Мадриднинг “Атлетико” клуби ўйинчиси бўлган бир вақтда у билан музокаралар бошлагани учун 300 евро миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда La Cadena SER испан радиостанциясига иқтибос келтирган ҳолда Газета.Ru нашри хабар берди.
Ушбу жарима Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) томонидан ташкилот кодексининг интизомий қоидабузарлиги учун солинган. 28 ёшли Гризманнинг ўзи жаримага тортилмайди.
Француз “Атлетико”дан “Барселона”га 12 июлда 120 млн доллар эвазига ўтган. Манба маълумотларига кўра, ФИФА томонидан Гризманнинг трансфери бўйича “Барселона”га нисбатан очилган иш ташкилот томонидан кўрилиши давом этмоқда.
14 май куни Гризманн “Атлетико”дан кетишини эълон қилган. Мадрид клуби раҳбарияти ўйинчига пешвоз чиқиб, уни қўйиб юбориш суммасини 200 млн евродан 120 млн еврогача туширган. “Атлетико” маълумотларига кўра, “Барселона” Гризманн билан 2018 йил февралидан музокаралар олиб борган ва унинг Мадрид клуби раҳбарияти билан қўйиб юборилиши суммасини камайтиришига туртки берган.
Жорий мавсумда Гризманн “Барселона” сафида барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Француз “Атлетико” учун 2014 йилдан тўп суриб келган. Шунингдек, ўйинчи Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган ва 2016 йилги Европа чемпионати кумуш медалини қўлга киритган.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024