Бортида БААлик илк фазогир бўлган “Союз” кемаси Халқаро коинот станциясига туташди
“Союз МС-15” кемаси Халқаро коинот станциясига навбатдаги экипажни, жумладан БААлик илк фазогир Ҳазза ал-Мансурийни олиб келди.
Кеманинг станцияга яқинлашиши ва “Звезда” модулига туташиши автоматик режимда ўтган. Тахминан 26 сентябрь соат 2.45 да кема люки очилиб, янги экипажнинг станцияга ўтиши амалга оширилади. Шудан кейин 2015 йилдан бери илк бор станцияда бир вақтда одатдаги 6 киши ўрнига 9 киши бўлади.
Ҳозирда ХКСда россиялик Алексей Овчинин ва Александр Скворцов, америкалик Кристина Кук, Ник Хейг ва Эндрю Морган ҳамда италиялик Лука Пармитано фаолият олиб бормоқда.
Уларга россиялик фазогир Олег Скрипочка, америкалик Жессика Меир ва биринчи араб фазогири Ҳазза ал-Мансурий қўшилади. Скрипочка ва Меир станцияда 187 кун қолиб, 2020 йил 30 мартда Эндрю Морган билан Ерга қайтади. Ал-Мансурий эса станцияда бор-йўғи 8 кун бўлиб, 3 октябрда “Союз МС-12” кемасида Алексей Овчинин ва Ник Хейг билан бирга қайтади.
Мавзуга оид
17:29 / 15.10.2024
ХКС учун ўринбосар: АҚШ компанияси янги космик станция лойиҳасини тақдим этди
16:15 / 12.09.2024
«Союз МС-26» кемасининг Россия ва АҚШдан бўлган экипажи ХКСга етиб борди
14:22 / 28.06.2024
SpaceX ХКСни орбитадан олиб чиқиш учун аппарат қуради
08:40 / 07.06.2024