Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентига янги унвон берилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга Hormatly il ýaşulusy (Ҳурматли халқ оқсоқоли) унвони берилди. Бу ҳақда “Туркманистон бугун” давлат ахборот агентлиги маълум қилган.

Ушбу унвон Бердимуҳамедовга “давлат мустақиллиги ва дахлсизлиги учун қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги буюк хизматлари, ватан равнақи учун мазмунли, виждонли ва мардонавор меҳнати, ижобий ислоҳотларни амалга оширгани учун ҳамда Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши туфайли жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг кўплаб илтимос ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда” берилган.
Туркманистон президенти унга кўкрак нишони топширилиши олдидан анъанавий туркман кийими – тўн ва оқ чўгирмада бўлган.

“Президент бундан кейин ҳам ватан равнақи, туркманистонликларнинг осуда ва бахтли ҳаётини таъминлаш учун ўз кучи, билими ва тажрибасини аямаслигини айтган”, деб таъкидлаб ўтилган ахборот агентлигида.
Нашрнинг таъкидлашича, 2011 ва 2017 йиллардаги оқсоқоллар йиғилишларида фуқаролар ва оқсоқолларнинг кўплаб илтимосларига кўра президентга Туркманистон қаҳрамони унвонлари берилган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026