Жаҳон | 19:25 / 26.09.2019
53690
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик амалдор уйида 13,5 тонна олтин топилди

Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари Данчжоу шаҳрининг собиқ мэри Чжан Ци уйини тинтув қилганда катта миқдорда нақд пул топди. Бироқ полиция учун асосий “топилма” ёмбилар кўринишидаги 13,5 тонна олтин бўлган. Бу “бойлик”нинг ҳаммаси энг замонавий хавфсизлик тизими билан жиҳозланган ертўлада яширилган бўлган.  

Хайнань туристик вилоятида жойлашган 500 минг кишилик шаҳарнинг мэри Хитой Коммунистик партияси котиби бўлиб ҳам ишлаган. Айни вақтда полиция провинциал шаҳарча мэри шунча йил давомида бундай улкан бойликни ва бир неча минг квадрат метр майдонга эга ҳашаматли кўчмас мулкни қандай қилиб яширишга муваффақ бўлганини аниқлаштирмоқдалар. 

Таъкидланишича, полиция топган олтин 100 та давлатнинг олтин захирасидан кўпроқни ташкил қилади.

Хитойда коррупция учун қатъий қамоқ ёки ўлим жазоси кўзда тутилган. Хитойнинг амалдаги раҳбари Си Цзиньпин мамлакат раҳбари лавозимини эгаллаган илк кунлардан бошлаб барча даражадаги коррупциячиларга нисбатан “мутлақ бетоқатлик” сиёсатини бошлаган.

Ушбу аксилкоррупциявий кампания нафақат оддий давлат хизматчилари, балки юқори лавозимли мансабдор шахслар ва давлат компаниялари раисларига ҳам қарши қаратилган.

Мавзуга оид