Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Бағдоддаги элчиси АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийларига зарба бериш билан таҳдид қилди
Эроннинг Бағдоддаги элчиси Эронга таҳдид туғилса, АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийларига зарба берилиши мумкинлигини айтди.
"Бизда америкаликлар билан муаммолар бор: агар улар Эронга таҳдид қилишса, улар ҳамма жойда хавф остида қолишади", - деди элчи Ираж Масжидий Dijla телеканалига берган интервьюсида.
"Эронга АҚШ томонидан таҳдид бўлса, Эрон куч билан жавоб қайтаради. Биз ҳимояланамиз", - деди у.
У шу билан биргаликда Эрон минтақада вазият кескинлашишини истамаслигини маълум қилди.
Ироқ мудофаа вазирлиги расмий вакили Таҳсин ал-Хафажий Эрон дипломатининг сўзларига изоҳ берди.
"Ироқ Эронга ҳужум қилиш учун плацдарм бўлмайди, шунингдек Ироқ ҳудудидаги Америка манфаатларига таҳдид қилинишига ҳам йўл қўймайди", - деди у.