Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6300 дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча “Бухоро аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Ф.И божхоначилар томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик, 6300 дона сим карталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026