20:21 / 28.09.2019
0
14294

Афғонистонда президентлик сайловларида овоз бериш расман якунланди

Фото: AFP 2019 / Noorullah Shirzada

Афғонистонда президентлик сайловларида овоз бериш расман якунланди, деб маълум қилди Мустақил сайлов комиссияси раҳбари Ҳаво Олам Нуристоний.

15 нафар номзоддан бирига овоз бериш учун 9,6 миллионга яқин Афғонистон фуқароси рўйхатдан ўтди. Tolo News телеканалининг хабарига кўра, овоз бериш якунланишига оз вақт қолганида 2 миллионга яқин (жами сайловчиларнинг 20 фоизи) кишигина овоз берган.

Кундузи ОАВ овоз бериш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида хабар берганди: Афғонистон сайлов комиссияси 5373та сайлов участкасидан 870таси билан алоқани йўқотган, 1331та участка эса очилмаган.  

Сайловлар “Толибон” гуруҳининг таҳдидлари сабабли кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида ўтди. Аввалги президентлик сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтган, унда Ашраф Ғани ғалаба қозонганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top