16:10 / 28.09.2019
0
24915

HUMO картаси эгалари учун яна бир қулайлик!

Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк»нинг «QQB-mobile» мобил иловаси тобора оммалашиб бормоқда.

Шу кунларда ушбу дастурдан фойдаланувчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда «Қишлоқ қурилиш банк»нинг HUMO пластик картасига эга бўлган фуқаролар ҳам «QQB-mobile» иловаси орқали турли амалиётларни бажаришлари мумкин.

Хусусан, HUMO пластик картаси эгалари дастур ёрдамида:

  • Турли тўловларни амалга ошириши;
  • «Онлайн-конверсия» хизматидан фойдаланиши;
  • Бир пластик картадан бошқа пластик картага маблағ ўтказиши (HUMO-UZCARD/UZCARD-HUMO) мумкин.

Ҳозиргача фақатгина UZCARD пластик карталари эгаси бўлган мижозлар ушбу замонавий дастурдан фойдаланиб уяли алоқа операторлари, шаҳар телефони, интернет провайдерлар, рақамли телевидение хизматлари, коммунал тўловларни, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини амалга ошириб келаётган эдилар.

HUMO картаси эгалари учун «QQB-mobile» дастури орқали амалиётларни бажариш имкониятининг пайдо бўлиши мижозларнинг вақтини тежайди ва уларга қўшимча қулайлик яратади.

Келгусида мазкур мобил илова янада такомиллаштирилади ва янги  масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти йўлга  қўйилади.

Энг муҳими шундаки, банк томонидан жорий этилаётган бу каби янгиликларнинг барчаси аҳолига ва мижозларга кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтиришни кўзлайди. 

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

«QQB-mobile» иловасидан фойдаланинг ва қулайликлардан баҳраманд бўлинг!

Иловани қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз  мумкин:

App Store (iOS) 

Google Play (Android)

Қўшимча маълумот учун: (+99871) 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top