Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Россиядан пул жўнатмаларига қўйилган чеклов миқдорини оширишни сўради
Қирғизистон Россиядан шахсий пул жўнатмаларига қўйилган чеклов миқдорини оширишни сўради. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов маълум қилди.
"26 сентябрь куни Россия ташқи ишлар вазирлигида бўлиб, пул жўнатмаларини чеклаш тўғрисидаги масалани ўртага ташладик", - деди Жекшенкулов.
Маълум қилинишича, чекловлар туфайли бу йил Россиядан Қирғизистонга пул жўнатмалари ҳажми камайган.
"Жорий йилнинг етти ойи ичида Россиядан Қирғизистонга 1 миллиард 324 миллион доллар ўтказилган. Ўтган йилларнинг шу вақти давомида қарийб 2 миллиард доллар ўтказилган. Экспертларнинг фикрича, чекловлар сабабли шундай бўлган", - дейилади элчихона томонидан.
Шу йилнинг апрелида Россия тўлов тизимлари Россиядан Хитой, Қирғизистон ва Вьетнамга пул жўнатмаларига чеклов жорий этди. Россия ҳукумати буни ноқонуний молиявий операцияларга қарши курашиш деб изоҳлади.
Чекловга кўра, бу мамлакатларга бир марта ёки 30 кун давомида бўлиб-бўлиб 100 минг рубль пул жўнатиш мумкин.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026