Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ўз ҳудудидаги барча хорижий қўшинларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди
Сурия ўз ҳудудидан барча хорижий қўшинлар чиқиб кетишини талаб қилади ва қарши чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим маълум қилди.
"Сурия шимолида АҚШ ва Туркиянинг ҳарбийлари ноқонуний тарзда бўлиб турибди. Улар шу даражада сурбетликка боришдики, музокаралар ўтказишмоқда ва Сурия шимолида хавфсизлик ҳудуди деб номланган ҳудуд ташкил этишмоқчи... бу халқаро ҳуқуқ ва БМТ хартиясининг бузилишидир", - деди Муаллим БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиқиб.
У мамлакат ҳудудидан барча хорижий қўшинлар зудлик билан чиқиб кетишини талаб қилди.
"Акс ҳолда биз халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳар қандай қарши чора кўриш ҳуқуқига эгамиз", - деди у.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026