Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев Андижонда сайлов жараёнини ёритиш бўйича тренинг ўтказди
Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида бўлажак парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнига бағишланган анжуман ташкил этилди. Уни Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев олиб борди.
Учрашувда вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари, мухбирлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари матбуот хизматлари раҳбарлари иштирок этишди.


Шерзод Қудратхўжаев 22 декабрдаги парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов кампанияси «Янги Ўзбекистон – янгича сайловлар» шиори остида ўтишини маълум қилиб, сайлов мутлақо бошқача руҳда кечишини таъкидлади. Бу жараёнда журналистлар ўрни ва аҳамияти ҳақида кенг тушунча берди.
«Ўзбекистонда сиёсий иштиёқни ҳис қилиш даври келди. Фуқароларимиз депутатлар сайлови масаласида ўз қарашларига эга бўлишлари муҳим. Сайлов янгиланаётган Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини ифодалаб беради.

Ҳокимият учун курашда сиёсий партиялар қонун доирасида беаёв рақобатга киришиши зарур. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан 600 нафар кузатувчи ташрифи кутилмоқда. Сайловнинг ҳар бир босқичи, ҳар бир жиҳати баҳоланади. Журналистларидан бу жараённи малакали ёритиб бериш талаб қилинади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Журналистларга сайлов кампаниясига мутлақо бошқа, умумдавлат нуқтайи назаридан ёндашиш, жаҳон тажрибасини инобатга олиб, таҳлилий мақолалар тайёрлаш борасида тушунчалар берилди.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026