Жаҳон | 16:40 / 30.09.2019
10251
1 дақиқада ўқилади

«Аш-Шабоб» жангарилари АҚШнинг Сомалидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди

Фото: REUTERS

"Аш-Шабоб" гуруҳи жангарилари АҚШнинг Сомали жанубидаги авиабазасига ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Goobjoog News нашрининг ёзишича, Баледогле авиабазасига ҳужум уюштирилган.

"Манбаларнинг маълумот беришича, жангарилар базага юк машиналарида бостириб келишган, ҳужум ярим соатдан сўнг қайтарилган", - дейилади хабарда.

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, ушбу воқеадан сўнг отишма бошланган. Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Garowe Online нашрининг билдиришича, ҳужум учун жавобгарликни "Аш-Шабоб" гуруҳи ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид