Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЮНИСЕФ кўмагида вакциналарни сақлаш учун замонавий объектлар ишга туширилди
Бугун, 30 сентябрь куни – ЮНИСЕФ томонидан вакциналарни сақлашга мўлжалланган объект Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳри бўлинмасига топширилди. Мазкур янги қурилмалар вакциналарнинг сифатли бошқарувини таъминлашга ёрдам беради.
Янги омбор бир ёшгача бўлган болаларни эмлашга мўлжалланган 20 минг литр ҳажмдаги вакциналарни сақлаш имконини беради. Ичига кириб юриш мумкин бўлган совуткич камералари вакциналар сифатини таъминлаш учун зарур бўлган Цельсий бўйича плюс 2-8 даража ҳароратни доимий равишда таъминлаб туради.


Глобал миқёсдаги маълумотларга кўра, вакциналар ёрдамида 5 ёшгача бўлган деярли 3 миллион болани ўлим хавфидан сақлаб қолиш мумкин. Иммунизация келгуси авлодлар учун аҳоли соғлиғини сақлашга қилинган энг муваффақиятли ва иқтисодиёт жиҳатидан фойдали инвестициялардан ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:21 / 06.04.2026
ЮНИСЕФ Эрон расмийларидан болаларни ҳарбий хизматга ёллашни тўхтатишни талаб қилди
14:01 / 19.03.2026
ЮНИСЕФ: болалар ўлимига қарши курашдаги тараққиёт секинлашди
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025