Жамият | 11:07 / 30.09.2019
5638
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги қарийб 500та хонадон газсиз қолди. «Обод қишлоқ» дастури доирасидаги ишлар вақтида газ қувурига шикаст етказилган 

Фото: news.kmvcity.ru

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади.

Қайд этилишича, тумандаги "Туркистон" МФЙ ва "Боғишамол" МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер остидаги газ қувурига шикаст етказилган. 

Натижада, мазкур ҳудуддаги жами 492та аҳоли хонадонида 2019 йил 30 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб носозлик бартараф этилгунга қадар табиий газ таъминоти тезкор равишда вақтинча тўхтатилди.

“Юқоридаги ноқулайлик учун аҳолидан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид