Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Тошкентдаги турмадан қочган хавфли жиноятчи қўлга олинди
Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжо туманида Ўзбекистонда оғир жиноятларни содир этгани учун қидирилган ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда Elgezit нашри хабар берди.
Боткен вилояти ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, қўлга олинган 36 ёшли Сайдуллахон Аббосов 2010 йилда Тошкентда қотиллик, номусга тегиш ва босқинчилик жиноятлари учун судланган. У 2016 йилда Тошкентдаги турмадан қочиб, Қирғизистонга ўтиб кетган. У ўзига янги исм олиб, Қадамжо туманининг Исмат Қақир қишлоғида ўрнашиб, оила қурган.

“Эркак қочиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтган. У 2016 йилдан Боткен вилоятида яшаб келган, исми ва фамилиясини Бекбўлат Қўшоқовга ўзгартирган”, дейилган хабарда.
Жиноятчи Қизилқия шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши хизмат ходимлари томонидан ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, Аббосов Қирғизистонда ҳам ўз қинғир ишларини қўймай, Қизилқия ва Қадамжо шаҳарларида яшовчи бир неча кишидан алдов йўли билан умумий ҳисобда 300 минг сом (4,3 минг доллар) пул олиб, қайтариб бермаган. Жабрланувчилар унинг устидан милицияга шикоят қилишган.
Жиноятчига нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва фирибгарлик айбловлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
21:06
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026