Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ҳажми 50 марта ошишида айблади
Эрон бош прокурори Муҳаммад Жафар Мунтазарий Афғонистонда турли тақиқланган гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ҳажмининг жадал ошишида АҚШ бошчилигидаги коалициядан норозилик билдирди ва Афғонистон саноат наркотиклари қутбига айланаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Fars News ахборот агентлиги хабар берди.
“БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси тақдим қилган маълумотларга кўра, коалиция кучлари Афғонистонда пайдо бўлгунча у ерда 200 тонна, ҳозирда эса 10 минг тоннагача гиёҳванд модда ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса гиёҳванд модда ишлаб чиқарилиши 50 марта ошганини англатади”, деб айтган Мунтазарий ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг Қирғизистонда ўтаётган 17-саммитида.
У, шунингдек, Афғонистон ҳозирда дунёда гиёҳванд моддалар саноати қутбига айланаётганидан огоҳлантирган.
Эрон бош прокурорининг таъкидлашича, Афғонистондаги сиёсий ва ижтимоий вазият ҳамда хорижликларнинг борлиги марказий ҳокимиятнинг гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилишига қарши саъй-ҳаракатларига асосий тўсиқ ҳисобланади. Мунтазарий бу хавф Эронга Афғонистоннинг қўшниси сифатида етказадиган зарардан ташвиш билдирган.
Эрон полициясининг таъкидлашича, Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши АҚШ 2001 йилда мамлакатга бостириб кирганидан кейин анча ошган.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026