Тойлоқ ва Иштихон туманларида янгидан бунёд этилган судлар бинолари фойдаланишга топширилди
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Иштихон туманларида янги суд биноларининг очилиш маросими ўтказилди.
Бу биноларда бирваракайига тўрт суд — иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд, маъмурий суд ҳамда жиноят ишлари бўйича туман судлари фаолият кўрсатади.
Тойлоқ туманида бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Козимжон Комилов шу куни Иштихон туманида айни лойиҳа асосида барпо этилган суд биносини ҳам очиб берди.
Тойлоқда қарийб 7 миллиард, Иштихонда эса 6,14 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланиб барпо этилган ушбу суд биноларида ҳар бир суд учун белгиланган тартиб бўйича маъмурий хоналар, суд заллари, фуқароларни қабул қилиш учун махсус хоналар ҳамда ходимлар учун алоҳида хоналар ажратилди. Биноларда видеоконференция алоқаси ҳам мавжуд бўлиб, бу қулайлик масофадан туриб суд ишларини олиб боришда қўл келади.
Суд биноларининг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ва туман судлари раислари, фахрий юристлар ва ёшлар биноларда яратилган имкониятлар, суд жараёнларига татбиқ этилаётган замонавий технологиялар ва улардан фойдаланиш имкониятлари билан яқиндан танишишди.
Жумладан, суд биносида ўрнатилган инфокиоск орқали фуқаролар даъво аризалари киритишлари, суд ҳукмларидан нусха олишлари ва шу каби бошқа имкониятлардан мустақил фойдаланишлари, белгиланган суд мажлисларининг ўтказилиш вақтларини билиб олишлари мумкин.
Суд қабулхонасига алоҳида зал ажратилиб, шунга мос тарзда жиҳозланган. Мазкур залда ёш болали оналар учун она-бола хонаси фаолияти йўлга қўйилган.
Айни пайтда Иштихон туманида туман прокуратурасининг янги биноси қурилиши ҳам ниҳояланиб қолган.
Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ,
Kun.uz мухбири.
Бахтиёр МУСТАНОВ ва Фахриддин ҲОТАМОВ фотосуратлари.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024