Жаҳон | 20:01 / 03.10.2019
14000
1 дақиқада ўқилади

БААлик илк фазогир Ерга қайтди 

“Союз МС-12” кемасининг бошқарилувчи қурилмаси Халқаро коинот станцияси экипажининг 3 аъзоси билан Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 147 км узоқликда қўнди.

Қурилма бортида россиялик Алексей Овчинин, америкалик Ник Хейг ва БААлик илк фазогир Ҳазза ал-Мансурий бўлган.

Овчинин ва Хейг коинотда 203 кун бўлишди, ал-Мансурийнинг коинотга саёҳати эса 8 кунгина давом этди. “Союз МС-12” кемаси ХКС таркибида 15 мартдан бери бўлган.

Ҳозирда коинот станциясида италиялик астронавт Луки Пармитано бошчилигидаги экипаж аъзолари – россиялик Александр Скворцов ва Олег Скрипочка, NASA астронавтлари Эндрю Морган, Кристина Кук ва Жессики Меир қолмоқда.

Илк араб фазогири Ҳазза ал-Мансурий 25 сентябрда “Союз МС-15” кемасида Олег Скрипочка ва Жессика Меир билан бирга коинотга парвоз қилганди.

Мавзуга оид