Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 180 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди
Юртимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида фуқаро Т.О.нинг яшаш хонадони ҳамда унга тегишли бўлган “Kia Bongo” русумли автомашина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда ва автомашинанинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 180 миллион сўмлик кийим-кечаклар, хўжалик буюмлари ҳамда маиший техника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026