Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Деҳлида кашмирлик жангарилар ҳужум қилиши эҳтимоли сабабли махсус операция бошланди
Ҳиндистон полицияси кашмирлик жангарилар ҳужумга тайёрланаётгани тўғрисидаги ахборот сабабли Деҳли ҳудудида махсус операция ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.
Маълумот берилишича, пойтахтдаги хавфсизлик кучлари юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган. Полициячилар бозор ва савдо марказлари каби аҳоли гавжум жойларни назоратга олган. Бундан ташқари, метрополитен ва темир йўл бекатларида кузатув кучайтирилган.
NDTV телеканалининг билдиришича, жангарилар “Жаиши Муҳаммад” гуруҳига алоқадор бўлиши мумкин.
14 февралда собиқ Жамму ва Кашмир штатида “Жаиши Муҳаммад” гуруҳи аъзоси миналаштирилган автомобилда ҳиндистонлик ҳарбийлар автосафига ҳужум қилиши натижасида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026