Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш режалаштирилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Депутатлар «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.
Қайд этилганидек, лойиҳада Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, халқлар якдиллигига эришишдаги алоҳида хизматлари, ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришдаги сермаҳсул фаолияти, минтақалараро келишувга эришиш, шунингдек, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун мукофотланиши белгиланмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистонда ҳозир «Дўстлик» давлат ордени мавжуд. У 1994 йил 5 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси қарори билан таъсис этилган. «Дўстлик» давлат ордени ўз вақтида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов, ҳозирги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга топширилган.
Мавзуга оид
14:26 / 06.11.2024
Виктор Орбан «Туркий дунё олий ордени» билан мукофотланди
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024