Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Япония элчиси билан музокаралар ўтказди
2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги, айниқса туризм ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш борасидаги икки мамлакат саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Элчи Ёшинори Фужияма Япониядан туристлар оқимини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини қўллаб-қувватлади.
Япония томонига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашни асосий мақсад қилган турли иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумот берилди.
Учрашувда Афғонистондаги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг можарони ҳал қилиш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026