Жамият | 17:37 / 03.10.2019
3461
3 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда узунлиги 679,4 км бўлган электр узатиш тармоқлари ҳамда 196 та трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам электр энергетикаси соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан 679,4 км электр узатиш тармоқлари ва 196 та трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинди. Бундан ташқари, 1969,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 655 та трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, 128,1 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 96 та трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.

Давлат дастурлари ижроси борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ» дастури доирасида 528,8 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 72 та трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Шунингдек, 457,1 км электр тармоқлари ва 296 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

«Обод маҳалла» дастури доирасида эса 9,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 2 та трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. 23 км электр узатиш тармоқлари ва 20 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Қашқадарё вилоятида қурилаётган намунавий уй-жойлар, хизмат уйлари, ёш оилалар учун уйлар ва шаҳарлардаги арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар электр таъминоти учун 13,3 км электр узатиш тармоқлари ва 26 та трансформатор пунктлари янгидан қурилди.

Шунингдек, Нишон тумани Таллимаржон шаҳрида «Обод шаҳар» дастурини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ушбу истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб турган 35/6 кВ ли «Таллимаржон» нимстанцияси мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш мақсадида 160 кВА ли 1 та трансформатор пункти ва 9 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари реконструкция ва янгидан қурилди.  34 та трансформатор пункти ва 48,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари мукаммал ҳамда жорий таъмирланди.

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид