Жамият | 21:30 / 03.10.2019
22580
2 дақиқада ўқилади

Тез ёрдам шифокорига ҳужум қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тез тиббий ёрдам шифокорига тан жароҳати етказган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

«Шифокор Жаҳонгир Ҳожиев фельдшер билан биргаликда 29 сентябрь куни чақириқ бўйича ўзини ёмон ҳис қилган Дилдора М. ҳузурига боради. Қизга укол қилиб, шифохонага олиб боришади.

Қизнинг 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. ҳам маст ҳолатда шифохонага бориб, аввалига шифокорларни ҳақоратлайди, сўнгра 27 ёшли Жаҳонгирни уради.

Мирҳаёт М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди», дейилади ИИББ хабарида.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам шифокори Жаҳонгир Ҳожиевнинг ўзига нисбатан бемор яқинлари томонидан тажовуз қилингани ҳақидаги мурожаати эълон қилинган эди. Унда шифокор беморнинг қариндошлари томонидан ҳақоратланиб, унга жароҳат етказилгани ҳақида айтилганди.

Кўп ўтмай Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 7-клиник шифохонада даволанаётган Жаҳонгир Ҳожиев ҳолидан хабар олди, унинг соғлиғи билан қизиқди. Шунингдек, шифокорларга тажовуз қилиш каби иллатнинг олдини олишнинг энг самарали йўлларидан бири сифатида тиббиёт ходимига нисбатан содир этилаётган ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун қатъий жавобгарликни кучайтириш баробарида уни назоратга олиш кераклиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда