Жамият | 23:35 / 04.10.2019
28928
2 дақиқада ўқилади

Африкалик фирибгарлар қурбонлари бўлган ўзбекистонликлар қидирилмоқда 

Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг тергов департаменти Камерун фуқаролари томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

“Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки “102” телефони ҳамда ИИВ тергов департаментининг (+99871) 231-30-97, (+99871) 231-36-22 ва (+99871) 233-65-34 телефонлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилган департамент хабарида.

ОАВ маълумотларига кўра, камерунлик фирибгарлар баъзида МДҲ давлатларида ўз қинғирликлари билан шуғулланишади. Жумладан, 2015 йилда Москвада ишонувчан кишиларнинг пулларини қора жоду амали баҳонаси остида ўғирлаган икки камерунлик қўлга олинган.

Қозоғистонда эса камерунликлар қора қоғозни долларлар ўрнига сотмоқчи бўлган.

Кейинроқ Москвада ўзини Россиянинг “Газпром”, “Роснефть”, РЖД каби йирик компаниялари ходимлари сифатида таништириб, бутун дунё бўйлаб тадбиркорларни алдаб юрган африкалик фирибгарлар гуруҳи қўлга олинган. Улар етказган умумий зиён 900 млн рублга яқинни ташкил қилган.

Мавзуга оид