Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
Самарқанд шаҳрида фуқарони 17 минг АҚШ доллари эвазига Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс олдиндан 7 минг доллар бўнак олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.К. қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у фуқаро Ф.К.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Келишилган маблағнинг 7 000 АҚШ долларини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
19:38 / 10.06.2026
“Йўл юриш қиммат ва хавфли” — Ғазо кўчаларидан репортаж
17:46 / 10.06.2026