Дардга мағлуб бўлаётган Ғариб ака
Инсон бошига тушадиган синовлар ҳам, одам учраши мумкин бўлган дардлар ҳам хилма-хил. Кимдир тиббий ёрдам, ўз иродаси, яқинларининг моддий ва маънавий қўллаб қувватлаши билан касалликни енгиб ўтса, яна кимдир ҳозирча ожиз тиббиёт, қўл қисқалик туфайли мураккаб вазиятга тушиб қолади. Бугунги қаҳрамонимиз Ғарибжон ака Сафаров ҳам ана шундай ҳолатни бошдан кечирмоқда.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Ғарибжон ака ўз умрини ватан ҳимоясига бағишлаган, кўп йиллар ҳарбий зобит бўлган. Бундан беш йил аввал терининг жиддий касаллиги – псориазга чалинди. Ўз вақтида даволанмасликми, ёки организмнинг ўзига хос жиҳатлари туфайлими, одатда кичик майдонда чекланиб турадиган касаллик шиддат билан ривожланиб кетди.
Бутун танани қоплаб олган бу дард ва унинг асоратлари суяклар тузилишигача таъсир ўтказди, қийшайтириб юборди. Даволанишлар самара бермади, Ғариб ака бугунги кунда ўрнидан тура олмай қолган.
Умидсизлик, тушкунлик кунларида хорижий шифокорлар бу касалликни енгиш мумкин эканлигини билдириб, оилага умид бағишлайдилар. Албатта, ҳозир асосий мақсад бу дарддан бутунлай фориғ бўлиш эмас, ривожланишини тўхтатиш, азобларни енгиллаштириш. Шундан сўнг келгуси ҳаракатлар режаси тузилади.
Ғариб ака Сафаровнинг энг асосий суратларини оммага борича тақдим этишга иймандик. Аммо сиз кўриб турганингиз ҳам у кишининг бошига тушган синов қай даражада жиддийлигини кўрсатиб турибди.
Оила ўтган беш йил давомида бор-будларини сарфлаб тугатишган. Нафақа пули ва топганлари харажатларга етмайди. Шу боис оила аъзолари яхши инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлмоқдалар.
Азизлар! Сизнинг саховатли қўлларингиз жуда кўпчиликнинг оғирини енгил қилди ва келгусида ҳам бу анъана давом этишига умид қиламиз! Ғариб ака тушкунликда чиндан ҳам ғариб бўлиб қолмасин...
Пластик карта рақами: 8600 0609 1069 0248 Халқ банки, турмуш ўртоғи Нарбаева Шоҳсанам номида;
Телефон рақами: +998905214996.
Аброр Зоҳидов
Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!
Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024