Жамият | 20:17 / 04.10.2019
9206
2 дақиқада ўқилади

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиали ректори «қалдирғоч» талабалар билан учрашди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги «Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4311-сонли қарори билан Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиали ташкил қилиниб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мазкур олий таълим муассасасига 6 та спорт таълим йўналишига 131 нафар талаба бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинди.

Ҳозирда Самарқанд филиалига қабул қилинган талабалар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олишмоқда.

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори, профессор Тамара Викторовна Михайлова ҳамда мазкур университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Мария Сергеевна Леонтьева жорий йилнинг 1-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

4 октябрь куни фахрий меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев қабул қилди. Ўзаро мулоқот чоғида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалида шу кунгача амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул қилинган талабалар билан учрашди. Унда Тамара Михайлова талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Учрашув сўнгида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори ёшларга ўқишларида омад тилаб, уларга мазкур университет талабалигига қабул қилинганлигини билдирувчи гувоҳномаларни топширди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Мавзуга оид