Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония халқаро ҳамкорлик банкининг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели кенгайтирилади
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан ўтказилган учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Япония халқаро ҳамкорлик банки раҳбарлари билан Япония ҳукумати ва инвесторларининг маблағларини жалб қилган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасига ва бошқа соҳалар бўйича йирик лойиҳаларда иштирок этиш орқали, Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ва Япония халқаро ҳамкорлик банкининг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026