Иқтисодиёт | 15:15 / 05.10.2019
26603
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қуёш энергияси ишлаб чиқарувчи йирик инвестор иш бошлайди (видео)

Молия вазирлигида қуёш энергетикасига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) инвестицияларини жалб қилиш бўйича мамлакат тарихидаги биринчи очиқ тендер ғолибини эълон қилиш якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. БААнинг Masdar Clean Energy компанияси тендер ғолиби деб эълон қилинди.

Бу компания Ўзбекистонга қуёш энергиясини киловатт-соатини атиги 2,679 центга етказиб бериш таклифи билан чиқди, бу ривожланаётган бозорлардаги энг паст тарифлардан биридир. Жаҳон банки гуруҳининг Scaling Solar дастури доирасида ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакат энергетика балансига 100 МВт қайта тикланадиган соф энергия қўшилишини таъминлайди.

Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров биринчи тендернинг муваффақиятли натижаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати яқин вақтда қўшимча 400 МВт қуёш энергияси учун ДХШ бўйича яна бир тендер ва ундан кейин 500 МВт учун тендер ўтказилишини эълон қилди.

Мавзуга оид