Ўзбекистон | 10:51 / 05.10.2019
6611
2 дақиқада ўқилади

Солиқ текширувлари соҳасида рискларга асосланган ёндашувни жорий этиш режалаштирилмоқда

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг миссиялари, солиқ маъмуриятчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг 25 сентябридан 5 октябрига қадар Тошкент шаҳрида ташриф билан бўлди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ташриф доирасида, 4 октябрь куни Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда солиқ текширувлари соҳасида илғор халқаро тажрибани қўллаш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Халқаро экспертлар томонидан солиқ текшируви қонунга бўйсунадиган солиқ тўловчиларни қўрқитиш учун восита эмас, аксинча уларнинг асосий вазифаси солиқ қонунчилигига ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантириш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Республикада қўлланиладиган анъанавий ёндашувда қонунчилигига риоя қилувчи солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ текшируви ўтказилади, бу эса инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳисобланади.

Шу муносабат билан, рискка йўналтирилган ёндашувни жорий этиш солиқ тўловчиларнинг қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ҳолларини аниқлашнинг энг оптимал усулларидан бири.

Таъкидланганидек, экспертлар томонидан инсон аралашувисиз, риск-таҳлил натижалари асосида текширув объектларини аниқловчи дастурлар яратилмоқда ва энг яхши амалиёт сифатида кўрилмоқда.

Компьютерлашган баҳолаш тизимида статистик ва статистик бўлмаган усуллар, шу жумладан регрессия таҳлил ва маълумотлар маълумотларни таққослаш усуллари қўлланилади.

Мутахассислар фикрига кўра, бундай тизимнинг асосий афзалликлари қуйидагилардир:

катта маълумотлар базаларини бошқариш ва самарали ишлаш;

текширувларни ўтказишда ошкораликни ва шаффофликни ошириш.

Умуман олганда, хорижий экспертларнинг фикрига кўра, янги ёндашув, аввало, аввало, «виждонли» солиқ тўловчиларнинг ишончини мустаҳкамлайди, солиқ текшируви ўтказиладиган шубҳали солиқ тўловчиларни аниқлашда маъмурий харажатларни камайтиради.

Мавзуга оид