Парижда разведка бошқармаси ходими ўз ҳамкасбларини ўлдирганидан сўнг Франция хавфсизлик хизматлари жиддий текширувдан ўтказилиши маълум қилинди
Франция бош вазири Эдуар Филипп Париж префектурасининг разведка бошқармаси маъмурий ходими тўрт ҳамкасбини ўлдирганидан кейин махсус хизматларда синчковлик билан текширувлар ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Le Journal du Dimanche газетасида чоп этилган бош вазирнинг интервьюсида маълум қилинди.
Хусусан, вазирлар маҳкамаси раҳбарининг қайд этишича, текширув биринчи навбатда, жиноятчи ишлаган бўлинмада амалга оширилади.
"Бош разведка инспекцияси ходимлари жиноятчи ишлаётган вақтда префектура разведка бошқармаси ходимларнинг радикаллашувини аниқлаш бўйича қандай механизмлар билан таъминланганлигини текширади", деди у.
Иккинчидан, Филиппнинг сўзларига кўра, текширув бошқа барча махсус хизматлар ва терроризмга қарши кураш учун жавобгар бўлган махсус бўлинмаларда ўтказилади.
"Менга юз фоиз кафолатга эришиб бўлмайди, деб айтишмоқда ва бу тўғри, лекин бизнинг вазифамиз эҳтимолий хатоларга йўл қўймасликдир. Барча разведка хизматлари учун ички таҳдидларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга ", деб қўшиб қўйди бош вазир.
3 октябрь куни Париж полицияси префектураси биносида пичоқ билан қуролланган 45 ёшли маъмурий ходим ҳамкасбларига ҳужум қилди. Прокурорларнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида бир аёл ва уч эркак ҳалок бўлган, яна бир полиция ходими оғир яраланган ва ҳарбий касалхонага ётқизилган. Ҳужум қилган шахснинг ўзи полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган.
Жиноятчи Париж префектураси разведка бошқармасининг электроника бўйича мутахассиси бўлган.
Мавзуга оид
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024