Жамият | 22:15 / 07.10.2019
7549
2 дақиқада ўқилади

232 миллион сўмлик «Тропикамид» ва «REGAPEN» дори воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди

Кеча, 6 октябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан «Чинор» йўл патрул постида «Тропикамид» ва «REGAPEN» номли дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, йўл патрул хизмати масканига кириб келган, фуқаро М.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112,2 миллион сўмлик 6600 дона «Тропикамид 10 мг» ва 120 миллион сўмлик 8400 дона «REGAPEN 300 мг» номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 232,2 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид