Ўзбекистон президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди. Давлат божхона қўмитаси раисининг икки ўринбосари лавозимга тайинланган, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент, Хоразм ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларида янги бошлиқлар иш бошлаган.
Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2021 йил февралидан шу кунгача ушбу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритаётганди.
Отабек Ибрагимов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Муталибжон Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У энди Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб хизмат қилиб келаётган Олимжон Ҳамиджанович Ҳожиматов Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи;

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Илҳомбек Бозорбоевич Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи;



























