Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция қироли 5 набирасини қироллик хонадони аъзолигидан маҳрум этди
Швеция қироли Карл Густав XVI 5 набираси – кенжа қизи ва ўғлининг фарзандларини қироллик уйи аъзолари рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.
Қироллик уйининг 7 октябрдаги баёнотига кўра, шаҳзода Карл Филипнинг икки ва малика Мадленнинг уч фарзанди қироллик уйига бошқа тегишли бўлмайди. Бироқ шу билан бирга улар қироллик оиласи аъзолари бўлиб қолишади ва шаҳзода ҳамда маликалар унвонларини сақлаб қолишади. Аммо энди уларга “олий ҳазратлари” деб мурожаат қилинмайди. Шаҳзода ва маликаларнинг ота-оналари қироллик уйи аъзолари бўлиб қолишади.
Таъкидланишича, бундай қарор шаҳзода Карл Филип ва малика Мадленга фарзандларини максимал эркин тарбиялашга имкон беради. “Улар ўзлари истаган одам бўлишлари, жумладан сиёсат ёки бизнес билан шуғулланишлари мумкин бўлади”, дейилган Svenska Dagbladet нашрида.
Қироллик уйи вакили Фредрик Версэлнинг маълум қилишича, ушбу қарор қироллик сарф-харажатларига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Швеция қироли Карл XVI Густав ва унинг рафиқаси қиролича Сильвия 2012 йилда валиаҳд малика Викториянинг қизи Эстел дунёга келгандан кейин илк бор бобо-буви бўлишган. Малика Виктория тахтни эгаллаш тартибида онасидан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳозирда Швеция қиролининг 7 нафар набираси бор.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026