Автобус иситиш тизими ичига яширилган маҳсулотлар фош этилди
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига ва ички ҳудудда ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бу каби ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.
Жумладан, “Ойбек” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Э.Ф. бошқарувидаги “Volvo FH 12” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, автомашина юкхонасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 40 қути тамаки маҳсулотлари яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан мазкур постга кириб келган “YUTONG” русумли автобус божхона кўригидан ўтказилганида, унинг салонидаги иситиш тизими ичида фуқаро И.М. га тегишли бўлган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 15 миллион сўмлик жами 500 қути электрон тамаки маҳсулотларини қўшни давлатдан яширинча олиб кирилаётгани аниқланди.
Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш учун келган фуқаро З.У. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, унинг юкхонаси қопламаси остида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган қиймати 11,4 миллион сўмлик жами 380 қути электрон тамаки маҳсулотлари яширилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022