«Ҳудудгазтаъминот» мурожаатлар бўйича эслатма билан чиқди
Газ таъминоти хизматлари сифатини ошириш бўйича таклиф ва шикоятлар, ишлаб чиқариш жараёнини мукаммаллаштириш ва таъминотчи корхона ҳамда мижоз ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланганда тезкорлик билан мурожаат қилиш учун бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қошида 1104 ва 99871 200-08-04 ишонч телефонлари ишламоқда.
АЖ хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 август кунидан бошлаб “Ҳудудгазтаъминот” колл-марказига жисмоний ва юридик шахслардан 443 та мурожаат келиб тушган. Бугунги кунгача 340 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 278 таси ижобий ҳал этилди. 60 та мурожаат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган бўлса, 102 та мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Facebook” ижтимоий тармоғида “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳининг иш бошлаши аҳоли билан ўзаро мулоқот самарадорлигини янада оширди. Ўтган вақт мобайнида гуруҳ аъзоларининг сони 916 кишига етиб, мурожаатлар ва шарҳларнинг сони 2 мингдан ошди.
Аҳоли истак ва хоҳишларини қабул қилиш, уларнинг газ таъминотидаги муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, мижозлар билан ўзаро ишончли алоқаларни ўрнатиш мақсадида жойлардаги “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ижро аппаратларида махсус колл-марказлари ташкил этилмоқда. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларига очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий техникалар жорий этилади.
Мавзуга оид
16:16 / 05.11.2024
«Ҳудудгазтаъминот» кунлик газ истеъмолини кузатиб бориш имконини берувчи ботни ишга туширди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024