Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan’нинг Хитойдаги қўшма корхонаси раҳбари компаниянинг янги бош директори бўлади
Nissan Motor компаниясининг янги бош директори компаниянинг Хитойдаги қўшма корхонаси президенти Макото Уcида бўлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg, Financial Times ва The Wall Street Journal хабар қилди.
Компаниянинг аввалги бош директори Хирото Саикава сентябрда истеъфога чиқишга қарор қилганди.
Mitsubishi Motors Corp компаниясининг ҳозирги раҳбари Ашвани Гупта Nissan бош операцион директори этиб тайинланади.
Компаниянинг янги раҳбарияти қатор жиддий муаммоларни, жумладан, даромаднинг пасайиши муаммосини ҳал қилишига, шунингдек, бизнесни қайта ташкил этиш ва кўплаб жанжаллар, хусусан, компания собиқ бошлиғи Карлос Гон атрофидаги можарони бартараф қилишига тўғри келади.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
20:03 / 08.11.2024