Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда қотилликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросидан айблов олиб ташлангани маълум қилинди
6 октябрь куни Санкт-Петербургнинг Москва районида қотилликда гумонланиб қўлга олингани ОАВда хабар қилинган Ўзбекистон фуқаросидан тегишли органлар томонидан айблов олиб ташланди ва қўшимча тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Таъкидланишича, вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026