Жаҳон | 14:48 / 09.10.2019
11683
2 дақиқада ўқилади

Johnson & Johnson компанияси америкалик эркакка 8 млрд доллар товон пули тўлайдиган бўлди

Фото: Reuters

Филадельфиядаги ҳакамлар ҳайъати Johnson & Johnson компанияси томонидан шизофрения ва биполяр касалликларни даволаш учун ишлаб чиқарилган дорилар таъсиридан азият чеккан Мэриленд штати фуқаросига компания 8 млрд доллар товон пули тўлаши кераклиги тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Wall Street Journal газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Николас Мюррей судга даъво аризасида 2003 йилдан 2008 йилгача шифокор тавсияси билан Risperdal препаратини қабул қилганини билдирган. Бироқ Johnson & Johnson томонидан ишлаб чиқарилган ушбу нейролептик салбий таъсирга эга бўлган - у гинекомастияга олиб келади (эркакларда сут безларининг катталашиши).

Мюррейнинг фикрига кўра, компаниядагилар ушбу препаратнинг салбий таъсири ҳақида билишган, аммо шифокорлар ва беморларни бу ҳақда етарлича хабардор қилмаган.

2015 йилда суд ушбу иш бўйича биринчи ҳукмни чиқарган ва Johnson & Johnson эркакка 1,75 миллиард доллар тўлаши кераклигини билдирганди. Компания ушбу қарор устидан апелляция берди. 2018 йил февралда Пенсильвания штати апелляция суди ушбу ҳукмни қонуний деб тан олди, аммо тўлов миқдорини 680 минг долларга камайтирди. Мюррей, ўз навбатида, бу қарор устидан шикоят қилди. Охир-оқибат, унга 8 миллиард доллар товон пули берилиши тўғрисида ҳукм чиқарилди.

Мавзуга оид