Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул қўпорувчилик оқибатида Тожикистондан етказилувчи электр энергиясиз қолди
Номаълум кимсалар Афғонистоннинг Саланг довонида Тожикистондан тортиб келинган электр узатиш линияси устунини портлатди. Оқибатда пойтахт Кобул ва Афғонистоннинг яна бир неча вилояти электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар берди.
Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетик компанияси вакиллари баёнотига кўра, электр узатиш линияси устуни 9 октябрга ўтар кечаси портлатилган. Компания ходимлари линияни тиклаш ишларини олиб боришмоқда.
Қўпорувчилик учун ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бироқ таъкидланишича, электр блокадаси “Толибон” ҳаракатига хос методлардан ҳисобланади.
2018 йилда ҳам толиблар Қундуз вилоятида Тожикистондан Афғонистоннинг шимолий вилоятлари ва Кобулга электр узатилувчи линия устунини портлатишган. Жорий йил апрелида эса жангарилар электр узатиш линияси устунини арралаб, Жумабозор уездини электр энергиясиз қолдирган. Сентябрда ҳам Бағлан вилоятидаги 2 та устун портлатилгач, мамлакатнинг 11 вилояти, жумладан Кобул электр энергиясиз қолганди.
Тожикистон 2018 йилда Туркманистон Афғонистонга етказилувчи электр энергия нархини 2 баробар ошириб юборгандан кейин қўшни давлатга электр энергия етказиш ҳажмини оширганди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026