Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ суриялик курдларни ташлаб қўймагани ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка кучларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши жараёни бошланганига қарамай, АҚШ бу мамлакатдаги курдларини ташлаб қўймаслигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Тwitter саҳифасида ёзди.
"Биз Сурияни тарк этиш жараёнида бўлишимиз мумкин, лекин биз ҳеч қанақасига ўзига хос халқ ва ажойиб жангчилар бўлган курдларни ташлаб қўймадик", деб ёзди Трамп.
"Биз курдларга маблағ ва қуроллар билан ёрдам беряпмиз!" - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ “Сурия демократик кучлари” қуролли коалицияси қўмондонлиги америкалик ҳарбий хизматчиларнинг Рас-ал-Айн ва Телл-Абяд шаҳарларидан кутилмаганда олиб чиқиб кетилиши курдлар учун ортдан берилган зарба бўлганини билдирганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026