Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда пахта қўшиб ёзиш ҳолатининг олди олинди
Фото: KUN.UZ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабарида айтилган.
Унда «Қўшкўпир пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари «С.Р.» фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамиятга кирим бўлган 2.490 кг пахта хом ашёсини қайта жамиятга топшириш учун олиб кирган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Қўшкўпир пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари, «С.Р.» фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин, Қорақалпоғистонда пахта қўшиб ёзиш ҳолати аниқланганди.
Мавзуга оид
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
08:07 / 15.04.2026