16:00 / 10.10.2019
0
22943

Ўзбекистон – Яман. Рустам Ашурматов ва Санжар Қодирқулов асосий таркибда

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви учун майдон эгаларининг бошланғич таркиби маълум бўлди.

Бош мураббий Вадим Абрамов бу лавозимдаги илк ўйинида қатор футболчиларга, жумладан «Бунёдкор» ҳимоячиси Санжар Қодирқулов, «Гванжу» аъзоси Рустам Ашурматов ва «Локомотив» яримҳимоячи Жамшид Искандеровга имкон беришга қарор қилган.

Жамоа сардори Одил Аҳмедов жароҳатидан энди тикланмоқда. Отабек Шукуров эса март ойидаги оғир шикастидан соғайиб яна сафга қайтган.

Учрашув «Пахтакор» марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичи
«D» гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
Тошкент. «Пахтакор» стадиони
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Санжар Қодирқулов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Захира: Санжар Қувватов, Егорь Кримец, Акбар Исматуллаев, Шароф Муҳиддинов, Одил Аҳмедов, Азиз Ғаниев, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Хуршид Ғиёсов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттоб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файсал Ҳамза (Иордания). 
Захира ҳаками: Аҳмад Алалий (Кувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал-Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).

Саудия Арабистони – Сингапур баҳси эса Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top