Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган шахс ушланди
Telegram мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишаётгани маълум қилинганди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг ўзи, ўқувчилар, маҳаллий аҳоли иштирокида гумонланувчининг эҳтимолий қиёфаси тузилди. Ҳудудни текшириш ишлари олиб борилди, натижада ППХ ходимлари мавжуд ориентировка ҳамда фотосурат ёрдамида 27 ёшли О.Д.ни қўлга олишди. Мактаб ўқувчиларидан бири ушланган шахс ўша эркак эканини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
“Ҳурматли ота-оналар, сиздан кутилаётган ёки амалга оширилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида маълумот бўлса, бу ҳақда дарҳол ички ишлар бўлимига, ҳудудий профилактика инспекторига ёки 102 рақамига хабар бериш сўралади. Сиз ижтимоий тармоқларда ёки турли хил гуруҳларда хабарлар юбориш билан банд бўлганингизда, қимматбаҳо вақт йўқотилиши мумкин, шуни ёдда тутинг. Шунингдек, сиздан тахминлар ва миш-мишларни қўшмаслик ҳамда шу тариқа аҳоли орасида ваҳима қўзғатмасликни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026